«Ҳандалак» гуруҳи қизиқчиси Зокир Очилдиев қизини турмушга берди. Журналист Феруз Муҳаммаднинг маълум қилишича, тўй маросими 30 март куни Тошкентдаги «Эзидёр» ресторанида бўлиб ўтган.
«Тўй Самарқанд ва Тошкент анъаналари асосида бўлиб ўтди. Қуда томон ҳам, биз ҳам Самарқанднинг Ургут туманиданмиз. Қизимнинг қайнотаси — менинг оғайним, қайнонаси эса турмуш ўртоғимнинг дугонаси», — дейди қизиқчи.
«Оилаларимиз азалдан жуда қалин бўлгани сабаб, оилавий борди-келдини яхши ниятда қариндошлик ришталари билан боғладик. Тўйда имкон қадар дабдабадан, сарпо-сурувлардан, ортиқча ҳашамдан қочилди», — деди Зокир Очилдиев.
«Энди навбат ўғлимизга. Ўғлим айни пайтда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида 2-босқич талабаси. Унга ҳам яхши ниятлар билан келин қидиришни бошладик», — дея қўшимча қилди таниқли сўз устаси.