Австралиянинг асосий қисми қишки вақтга ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Шимолий яримшарнинг аксарият мамлакатлари ҳозир ёзги вақтга ўтаётган, яъни соат милларини бир соат олдинга сураётган бир пайтда, жанубий яримшарда жойлашган Австралия қишга тайёрланмоқда (1 июндан бошланади) ва соат милларини бир соат орқага ўтказди.
Мамлакатнинг энг аҳолиси тиғиз жойлашган икки штати — пойтахтлари Сидней ва Мельбурн бўлган Янги Жанубий Уэльс ва Викториянинг аҳолиси қишки вақт бўйича яшай ва ишлай бошлади. Канберра ва Тасмания оролида ҳам вақт худди шу тариқа ўзгартирилди.
Қитъанинг ғарбий қисмида жойлашган Ғарбий Австралия штатида вақт умуман ўзгартирилмайди. Жанубий Австралия штатида эса ўтган кеча, 2 апрель куни соат миллари бир соат ортга сурилди.