АҚШнинг Виржиния штати маркази — Ричмонддаги автобус бекатида содир бўлган отишмада яраланган полициячи шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Айни пайтда шифохонада яна икки яраланган тинч аҳоли вакилига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, деб хабар бермоқда «ТАСС» маҳаллий полиция маълумотига асосланиб.
Айтилишича, ҳужумни уюштирган номаълум шахс шаҳарда ўтказилаётган ўқув машғулотларида қатнашаётган полиция ходимларидан бирининг кўкрагига қарата ўқ узган. Унинг ҳамкасблари жиноятчига қарата жавобан ўт очган. Яраланган жиноятчи Виржиния тиббий марказида оламдан ўтган. Отишмада жароҳатланган одамларнинг сони уч нафардан олти нафаргача бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)