25 март куни Чеченистон республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Рамзан Қодиров ўз жамоасининг ишидан мамнунлигини ва сентябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиб, ғалаба қозонса, унинг таркибини ўзгартирмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Агар сайловлар бўлиб ўтса, агар иштирок этсам, агар сайловларда ғалаба қозонсам, бугунги жамоа мени тўлиқ қаноатлантиради», — деди сиёсатчи агентликка берган интервьюсида.
Шу билан бирга, у жамоасида айрим позицион ўзгаришлар қилиб туришини тан олди.
«Бир йўналишда ишлайвериб чарчаган инсонни узоқ муддат у жойда ушлаш яхшимас, бошқа ерга ўтказиш лозим. Маъмуриятим раҳбари Ислом Қодировни олайлик — у мэр эди, кейин мол-мулк ва ер муносабатлари вазири бўлди. Идрис Черхигов хавфсизлик кенгашида ишлади, котибиятда ишлади, маъмуриятда ишлади, вазир бўлиб ишлади», — деб мисол келтирди Қодиров.
Изоҳ (0)