Москва биржасидаги савдоларда доллар курси ўтган йил декабрининг бошидан буён биринчи марта 67 рублдан пастга тушди. Маҳаллий вақт билан соат 14:20 да 1 доллар 66,9 рублга тенглашгани қайд этилди. Охирги марта бундай курс 2015 йилнинг 2 декабрида кузатилган эди, деб хабар беради «Ведомости».
30 март, чоршанба куни бироз тушган Brent нефти нархи бир кун ўтиб яна кўтарила бошлади ва баррелига 40,40 долларга етди.
Ўз навбатида, АҚШда ёқилғи захираси навбатдаги рекордни қайд этиб, 534,8 миллион баррелга етгани ҳақидаги маълумотлар чоп этилганидан сўнг WTI нефтининг нархи тушишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)