Миср EgyptAir авиакомпаниясига қарашли самолётни гаровга олган Сайф ад-Дин Мустафони экстрадиция қилиш ҳақидаги талабномани Кипрга юборди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Самолётни 29 март куни гаровга олган жиноятчи Ларнакада ҳибсга олинган бўлиб, суд қарори билан саккиз кунга қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли Сайф ад-Дин Муҳаммад Мустафо 30 март, чоршанба куни судга олиб келинди. Унга ҳаво транспорт кемасини олиб қочганлик, одамларни ўғирлаш, аксилтеррор қонунчиликка зид хавфли ҳаракатларга қўл урганлик айблари қўйилиши мумкин.
Изоҳ (0)