Футбол бўйича Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 саралаши доирасидаги ўйинга чиқарилган чипталар стадион кассаларида қолмаган. Бу ҳақда, «Бунёдкор» стадиони кассаларидаги манбага таяниб, «Championat.asia» хабар берди.
Сайтда ёзилишича, Ўзбекистон — Филиппин терма жамоалари ўртасида 24 март куни бўлиб ўтган учрашувдаги каби, Баҳрайн билан ўйинда ҳам стадион мухлислар билан тўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон — Баҳрайн ўйини 29 март соат 18:00 да старт олади.
Изоҳ (0)