• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Жейми Вардининг Англия миллий терма жамоасидаги биринчи голи Германия устидан меҳмондаги иродали ғалабага сабаб бўлди

    Футбол бўйича Евро—2016 га тайёргарлик кўраётган Германия ва Англия терма жамоалари Берлиндаги «Олимпиаштадион»да ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ўйин инглизларнинг иродали ғалабаси билан якунига етди. Германия терма жамоаси тарихда биринчи бор ўз майдонида 2 та гол фарқи билан олдинда бора туриб, якунда мағлубиятга учради, деб ёзади «Sports.ru».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Англия миллий терма жамоаси сафида бир неча йиллардан буён чемпионликни қўлга кирита олмай келаётганлардан «Тоттенхем»дан 4, «Ливерпул» клубидан эса 3 нафар футболчи беллашувда иштирок этди.

    Рой Хожсон жамоаси иккита гол фарқи билан ҳисобда ортда бораётганига қарамай, ўйин якунига ярим соат вақт қолганида уч гол уришга эришди.

    Мавсумнинг Премьер-лигадаги энг яхши футболчиларидан бири сифатида эътироф этилаётган «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди Англия миллий терма жамоасидаги ўзининг дебют голини уришга эришди.

    «Championat.com»нинг ёзишича, 29 ёшли ҳужумчи 31 йиллик танаффусдан сўнг миллий терма жамоада «Лестер» футболчилари томонидан гол урилишига сабабчи бўлди. Сўнгги бор 1985 йилда Гари Lineкер бунга муваффақ бўлганди.

    Германия — Англия 2:3

    Голлар: Тони Кроос, 43 (1:0). Марио Гомес, 57 (2:0). Ҳарри Кейн, 61 (2:1). Жейми Варди, 75 (2:2). Эрик Даер, 90 (2:3).

    Германия: Мануэл Ноер, Мац Хуммелс (Жонатан Та, 46), Ёнас Хектор, Антонио Рюдигер, Сами Хедира, Эмре Жан, Тони Кроос, Месут Озил, Марко Ройс (Андре Шюррле, 64), Томас Мюллер (Лукас Подолски, 75), Марио Гомес (Марио Гёце, 79).Англия: Жек Батленд (Фрейзер Форстер, 45), Гари Кейхилл, Эрик Даер, Денни Роуз, Натаниэл Клайн, Дели Алли, Адам Лаллана (Росс Баркли, 71), Жордан Ҳендерсон, Крисс Смоллинг, Ҳарри Кейн, Денни Уэлбек (Жейми Варди, 71).

    Учрашувдан кейинги фикрлар:

    Жейми Варди (Англия терма жамоаси ҳужумчиси):
    «Германия дарвозасига урган голим мен учун шу мавсумдаги энг катта воқелик. Мен ўзимнинг кўрсатишга ҳаракат қилдим ва бунинг уддасидан чиқдим. Жамоам эса ғалаба қозонди».
    Сами Хедира (Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси):
    «Бугун биз ўйин ташкил қилишда суст ҳаракат қилдик ва бу билан бизга берилган асосий кўрсатмани бажара олмадик».
    Ҳарри Кейн (Англия терма жамоаси ҳужумчиси):
    «Биз ажойиб ўйин ўтказдик, кўпроқ ҳужум ташкил қилдик ва янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бу ўртоқлик учрашуви бўлса-да, биз Англиянинг жамоа сифатидаги кучини кўрсатиб қўйдик».
    Иохим Лёв (Германия терма жамоаси бош мураббийи):
    «Англия терма жамоаси ғалабага ҳақли эди, деб ҳисоблайман. Биз том маънода ўйинни назорат қила олмадик. Иккинчи бўлимда ҳимояда биринчисига қараганда кўпроқ хатога йўл қўйдик. Англия эса тезроқ ўйнади».
    Рой Хожсон (Англия терма жамоаси бош мураббийи):
    «Биз Германияни ҳар доим ҳам мағлуб этавермаймиз. Бу Францияни 2:0 ҳисобида ютганимиздан кейинги юришимизнинг аъло даражадаги давоми бўлди. Кўпроқ имкониятга эга бўлдик ва учта гол урдик. Бунга ишониш қийин».
    Эрик Даер (Англия миллий терма жамоаси ҳимоячиси):
    «Бурчак тўпи тепилаётганда, Ҳендерсондан тўпни дарвозанинг яқин бурчаги томон оширишни сўрадим. Жордан бу ишни аъло даражада амалга оширди ва тўп тўғри менинг бошимга учиб келди. Ҳаммаси шундай бўлганидан даҳшатли даражада бахтиёрман».

    28.03.2016, 09:58   Изоҳ (0)   2947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самвел Бабаян: Мен асосийси ғалаба дегандим, бунга эришдик

    25.03.2016, 11:23

    Қатар, Таиланд ва Жанубий Корея ЖЧ—2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичига йўлланма олди

    25.03.2016, 11:10

    Алишер Усмонов: Венгер — буюк мураббий, «Арсенал» уни сақлаб қолиши лозим

    24.03.2016, 22:29

    Александр Гейнрих: Голга ҳаммуаллифлик қилганимнинг ўзи-да ёқимли

    24.03.2016, 20:13

    Анзур Исмоилов: Гол уришимни кутмагандим

    24.03.2016, 20:05

    Голландиялик афсонавий футболчи ва мураббий Йохан Кройфф вафот этди

    24.03.2016, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.