2016 йил 24 март, пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хофер-Виссинг билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди. Жумладан бўлажак Ўзбекистон—Германия учрашувлари жадвали, уларнинг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)