Москвада сайёҳлик бўйича ўтказилган МITТ 2016 23-Халқаро кўргазмада Ўзбекистон миллий стенди «Сайёҳлик йўналишидаги энг яхши намойиш» номинациясида бош совринни қўлга киритди, дея хабар бермоқда «Ўзбектуризм» миллий компанияси.
Ушбу номинация ўз сайёҳлик йўналишини энг ёрқин тарзда намойиш эта олган кўргазма стендига берилади. Мукофот «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси ўринбосари Темирхўжаев А.П. га МITТ 2016 кўргазмаси директори Елизавета Назарьева томонидан топширилди.
Изоҳ (0)