КХДР томонидан ҳарбий провокациялар давом этиши уни барбодликка олиб боради. Бундай баёнот билан Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Корея Республикаси, режими ўз провокациялари натижасида эртами-кечми қулайдиган Шимолий Корея томонидан бўладиган таҳдидларга қарамасдан, қатъийлик ва турғунлик кўрсатиши керак», — деди у.
Пак Кин Хе яна бир марта Пхеньянни ядро ва ракета дастуридан воз кечиб, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлашга чақирди.
«Айни пайтда Шимол тенгсиз халқаро санкциялар шарофати билан тўлиқ изоляцияда. Бундай шароитларда улар томонидан янги масъулиятсиз провокацияларнинг амалга оширилиши хавфи жуда юқори», — деб ҳисоблайди президент.
Изоҳ (0)