АҚШ президенти Барак Обама аргентиналик ҳамкасби Маурисио Макри Буэнос-Айресда уюштирган қабул маросимида танго рақсига тушди. «РИА Новости»нинг Associated Press агентлигига асосланиб ёзишича, АҚШ президенти ва унинг рафиқаси Мишель Обама бошқа-бошқа шериклар билан рақс ижро этишган.
YouTube’да жойлаштирилган видеолавҳадан маълум бўлишича, Обама дастлаб уни рақсга таклиф қилган қизга рад жавобини берган, аммо бироздан сўнг ўрнидан туриб, рақс майдончасига чиққан.
Обама Аргентинага 23 март, чоршанба куни ташриф буюрди. АҚШ президентлари 19 йилдан буён бу мамлакатга сафар уюштирмаган эди.
Изоҳ (0)