АҚШнинг энг йирик мегаполисида 116 марта ўтказилаётган Нью-Йоркнинг нуфузли халқаро автошоусида бутун дунё бўйича мингдан ортиқ автомобиль модели намойиш этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Кенг омма учун автосалон ўз эшикларини 25 март куни очади ва автошоу 3 апрель куни якунланади. Jacob Javits Convention Center кўргазмалар комплексида ўтказилаётган тадбир ташкилотчилари 23 март, чоршанба куни автомобиль саноати янгиликлари билан танишиш учун журналистларга рухсат берди.
Унда, жумладан, Япониянинг Toyota компанияси GT 86 моделининг янгиланган версиясини тақдим этди. Икки литрлик двигатель ва 200 от кучи билан таъминланган автомобиль АҚШда автосалондаги намойишдан кейин сотувга чиқади.
Mazda тўртинчи авлод MX-5 RF родстерини намойиш этди. Nissan эса ўзининг машҳур GT-R автомобилининг 2017 йилги моделини тақдим этди.
Германиянинг Audi авто ишлаб чиқарувчиси, ўз навбатида, TT ва TTS моделларини янгилаган. General Motors 640 от кучига эга 6,2 литр, саккиз цилиндрли двигатель билан жиҳозланган Chevrolet Camaro’нинг ZL1 моделини намойиш этди.
Изоҳ (0)