Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 23 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2871 сўм 77 тийин этиб белгиланди. Бу 15 мартдаги курсга нисбатан 5 сўм 2 тийинга кўп.
23 мартдан эътиборан 1 евро қиймати 3217 сўм 60 тийин (15 мартдаги курсга нисбатан 49 сўм 6 тийин қиммат), 1 Хитой юани 442 сўм 40 тийин (15 мартдаги курсга нисбатан 90 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 41 сўм 74 тийин (15 мартдаги курсга нисбатан 97 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)