• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Ислом Каримов Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутлади

    21 март, душанба куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакат халқи ва барча меҳмонларни айём билан қутлади. Табрик матни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган.

    Фото: «ЎзА»

    Фото: «ЎзА»
    Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

    Муҳтарам меҳмонлар!

    Табиат уйғониб, гул-чечаклар очилиб, атроф яшил либосга бурканиб бораётган шу кунларда яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш Наврўзи олам юртимизга кириб келиши билан сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни чин қалбимдан табриклаш, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва самимий тилакларимни изҳор этиш – мен учун катта бахтдир.

    Наврўзи олам барчамиз учун неча минг йиллик тарихга эга, илдизлари «Авесто» даврида пайдо бўлган, қадимий, асл миллий, ҳар қандай сиёсатдан йироқ, кеча ва кундуз тенг келадиган шарқона янги йил бўлиб, эл-юртимиз табиатига, онгу тафаккури, қалби-шуурига чуқур сингиб кетган энг севимли, энг гўзал баҳор байрамидир.

    Айни шу бетакрор ва дилбар фаслда кўклам нафаси ва майин шабадалар кириб келиши, куртакларнинг очилиши билан инсон вужудига баҳор нашидаси югургандек бўлади. Барчамиз ўзимизни яшариб кетгандек, куч-қувват, ғайрат ва шижоатга тўлгандек сезамиз, ўзимизни табиатнинг узвий ва ажралмас қисми деб ҳис қиламиз.

    Айни шу файзли, шодиёна дамларда юртимизнинг барча гўшаларида, қир-адирлар, боғу роғларда юртдошларимиз сумалак ва ҳалим, кўксомса ва гўжа каби тансиқ таомлар тортилган дастурхонлар атрофида тўпланиб, бу баҳор неъматларини ўз оиласи, яқинлари, дўсту биродарлари билан баҳам кўришга интилади.

    Ҳеч шубҳасиз, бундай хурсандчилик ва сайил-томошаларни кўпчилик хонадон ва маҳаллаларда, марказда, узоқ ва чекка қишлоқларда кўриш, кузатиш қийин эмас.

    Аҳолимиз, қайси миллат ва элат вакили бўлишидан қатъи назар, байрамона кайфиятга берилиб, бу ажойиб айёмни катта шоду хуррамлик билан ўтказади, бундай дамларда нафақат таниш, балки нотаниш одамларни ҳам қутлаб, бағрига босиб, соғлик, бахту саодат ва омад тилаши ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, десам, ҳақиқатни айтган бўламан.

    Мен ҳам айни шу дақиқалардан фойдаланиб, мана шу муаззам ва гўзал майдонда тўпланган сиз, азизларга, бутун халқимизга қарата Алишер Навоий бобомизнинг табаррук сўзлари билан айтмоқчиман: «Барчангизга Наврўз байрами муборак бўлсин, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» деган самимий тилакларимни, меҳр-иззатимни қабул қилишингизни сўрайман.

    Қадрли дўстлар!

    Наврўзнинг ўлмас руҳи ва қадриятлари авлодлардан-авлодларга безавол ўтиб келмоқда, орадан қанча йиллар, замонлар ўтмасин, бу ғоя ва одатлар бугунги кунларда ҳам халқимизнинг онгу тафаккурида чуқур из қолдириб, кучайиб бормоқда.

    Шу ўринда баъзи бир мисолларни олиб келмоқчиман.

    Неча минг йиллик тарихимиздан маълум: Наврўз фаслида турли низо ва адоватлар, гина ва аразлар унутилиб, одамлар, миллат ва элатлар ўртасида меҳр-оқибат, шафқат ва мурувват, ҳамжиҳатлик каби инсоний туйғулар янада кучаяди.

    Шу борада бир фараз қилайлик: агарки, бугунги кунда халқаро майдонда тобора авжига чиқаётган кескинлашув, можаро ва қарама-қаршиликларни, ҳали-бери давом этаётган қон тўкишларнинг олдини олиш, пайдо бўлаётган муаммоларни фақатгина тинчлик ва сиёсий музокаралар йўли билан ҳал қилишга қайтсак, халқимиз ибораси билан айтганда, олам гулистон бўларди.

    Ишончим комил, агарки шу кунларда кўпни кўрган, қанча-қанча синовларни бошидан кечирган, яхшилик ва эзгуликни доимо юрагининг тўрида сақлаб келадиган, меҳр-оқибатли халқимиздан, шарқона янги йил кириб келиши арафасида туриб, янги йилда сизнинг энг эзгу ниятларингиз нималардан иборат, деб сўраса, халқимиз, ҳеч иккиланмасдан, бизга тинчлик ва омонлик керак, деб жавоб бериши муқаррар.

    Бундай якдилликнинг сабаби ва илдизларини аввало бизнинг қадимий тарихимиз, кўп қиррали буюк маданиятимизда, умумбашарий тараққиётга ўчмас ҳисса қўшган улуғ олим ва мутафаккирларимиз қолдирган бебаҳо меросда, она юртимиз кўп замонлар давомида билим, маънавият ва маърифат маркази бўлиб келганида кўриш даркор.

    Бунинг устига, азал-азалдан халқимизга мансуб бўлган олижаноблик, бағрикенглик, одамийлик ва меҳрибонлик, муҳтож бўлганларни қўллаб-қувватлаш, кексаларнинг дуосини олиш, етим-эсирларнинг бошини силаш каби савоб ишларни бажо келтиришда бундай хусусият ва аломатлар аҳолимизнинг қон-қонига, суяк-суягига сингиб кетгани ҳеч кимга сир эмас.

    Буларнинг барчаси асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб, бойитилиб, охир-оқибатда эзгу инсоний тушунчаларга айланиб, халқимизнинг маънавий ва амалий дунёқараши учун мустаҳкам пойдевор бўлган.

    Табиийки, бундай олижаноб, ноёб хусусият ва фазилатларга эга бўлган, пок орзу-интилишлар билан яшаётган, ўзи учун тинчлик ва омонликни, мусаффо осмонни истайдиган халқимиз, ҳеч шубҳасиз, яқин ва узоқ қўшнилари билан ўз муносабатларини ўзаро ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш асосида қуради. Ва юртимизни, аҳолимизни ҳар қандай бало-қазолардан омон сақлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади.

    Мана шундай қувончли дамларда бугун бизга катта ҳурмат ва эҳтиром билдириб, шу гўзал майдонда Наврўз шодиёналаримизда иштирок этаётган чет мамлакатларнинг элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини, хорижий шерик ва ҳамкорларимизни, барча муҳтарам меҳмонларимизни сизларнинг номингиздан, бутун халқимиз номидан Наврўз байрами билан қутлашга, уларга қизғин ҳурмат ва саломимизни йўллашга рухсат бергайсиз.

    Муҳтарам юртдошлар!

    Бугун мана шу файзли майдонда жамулжам бўлган сиз, азизларни қутлаб, сизларнинг тимсолингизда аввало Ўзбекистонимизни янада обод ва фаровон қилиш йўлида ўзининг мардона меҳнати ва матонати билан улкан ҳисса қўшаётган, эришаётган ютуқ ва марралари билан барчани қойил қолдираётган, ёвуз кучларга бош эгмайдиган, ўз қадр-қимматини, мустақиллигини юксак баҳолайдиган, бағрикенг халқимизни кўраман. Ва шу юксак минбардан туриб, шундай олижаноб фазилатлар соҳиби бўлган халқимиз олдида таъзим қиламан.

    Бизнинг таянчимиз ва суянчимиз бўлмиш Ўзбекистон ёшларига қарата айтмоқчиман: бошимиздан кечираётган, шиддат билан ўзгариб, тобора мураккаблашиб бораётган давр барчамизнинг, биринчи навбатда, сиз, азиз фарзандларимизнинг олдига замонавий билим ва касб-ҳунарларни, интеллектуал бойликларни чуқур эгаллаш, шу билан бирга, мамлакатимизнинг халқаро майдонда рақобатдошлигини янги босқичга кўтариш, иқтисодиётимизни янгилаш, модернизация ва диверсификация қилиш, буларни тараққиётимизнинг локомотивига айлантириш каби вазифаларни қўймоқда.

    Айни шу улкан долзарб мақсадларга эришиш йўлида сиз, азизларнинг халқимиз, Ватанимизнинг ишончини оқлашга қодир эканингизга ишонаман ва барчангизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёрман.

    Азиз ва қадрли ватандошларим!

    Мана шу нурафшон ва гўзал айёмда барчангизни кириб келаётган Наврўз байрами билан яна бир бор чин юракдан табриклайман.

    Наврўз ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга, бутун юртимизга тинчлик-омонлик, меҳру оқибат, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!

    Барча-барча орзу-ниятларимиз ушалсин!

    Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

    21.03.2016, 17:46   Изоҳ (0)   7012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Янгиободгача бўлган трамвай йўналиши демонтажи бошланди

    21.03.2016, 13:49

    Ислом Каримов Ростов-Дондаги авиаҳалокат муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

    20.03.2016, 16:41

    Марокашда футбол ишқибозларининг оммавий муштлашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди

    20.03.2016, 13:11

    Ўзбекистонда 20 март куни ёғингарчилик кутилмайди

    19.03.2016, 23:30

    «Korzinka.uz» 1 апрель куни чиқариладиган «гапирувчи пакетлар» учун танлов эълон қилди

    19.03.2016, 20:32

    Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида 18 март куни қор ёғди

    19.03.2016, 20:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    17 июл, 13:30

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Синглисига автомобиль совға қилган Расул Кушербаев, ажрашаётган Хонзода Қамбарова, хорижда ҳордиқ чиқараётган машҳурлар

    Маданият | 17 июл, 13:55

    “Реал” энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири билан хайрлашмоқчи

    Спорт | 17 июл, 13:45

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    Реклама | 17 июл, 13:30

    Ироқда савдо марказидаги ёнғинда 50 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 17 июл, 13:06

    Фарғонада харидорни пичоқлаган дўкон сотувчиси 11 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 17 июл, 12:45

    ОФК. Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичига қуръа ташланди

    Спорт | 17 июл, 12:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.