Бельгия полицияси вакилларининг билдиришича, Брюссель аэропортида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари Париж терактлари ташкилотчиси Салоҳ Абдисломнинг ҳибсга олиниши билан алоқадорлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бу ҳақда полициядаги манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Париж терактлари ташкилотчиси Салоҳ Абдислом 18 март куни Брюсселнинг Моленбек коммунасида ўтказилган кенг миқёсли полиция операцияси чоғида қўлга олинган эди. 21 март куни Бельгия ички ишлар вазири Ян Ямбон бу ячейканинг йўқ қилиниши ИШИДни фаолликка ундаши мумкинлигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Салоҳ Абдислом терговчиларга Брюсселдан янги ҳужумларни ташкиллаштиришни режа қилганлигини тан олганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)