Дунёга машҳур The Voice мусиқий шоусининг ҳуқуқий дистрибьютори ҳисобланган Голландиянинг Talpa компанияси Хитойнинг икки компаниясини муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун судга берди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
17 март, пайшанба куни Пекин суди Шанхайнинг Mengxizngqiangyin Cultural and Broadcast Company ва Пекиннинг Zhengyitianxia Cultural and Media Company компанияларига қарши муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўйича ишни кўриб чиқишни бошлади.
Talpa The Voice бренди ва логотипидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун компаниялардан уч миллион юань (462 минг доллар) талаб қилмоқда.
Talpa Хитой компанияларини 2015 йилнинг октябридан буён The Voice логотипидан ноқонуний фойдаланишда айбламоқда.
Изоҳ (0)