Ҳиндистон шимолидаги Кашмирда 18 март, жума куни тонгда юз берган отишмада икки нафар жангари йўқ қилинди, бир нафар ҳарбий хизматчи яраланди. Бу ҳақда ушбу ҳудудда махсус операция ўтказаётган Жамму ва Кашмир штати полицияси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, террорчиларни йўқ қилиш бўйича операция тегишли ахборот олингандан кейин бошланган.Хандвара шаҳрида жиноятчилар яширинган уй полиция томонидан қуршаб олинган. Жангарилар уларга қарата ўт очган. Шафқатсиз отишма оқибатида икки нафар жангари йўқ қилинган, бир нафар ҳарбий хизматчи жароҳат олган.
Бир неча жангари қуршовдан чиқиб кетишга муваффақ бўлган, полиция уларни қидирмоқда.
Изоҳ (0)