American Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти бортига яшин теккандан сўнг Нью-Йорк аэропортига шошилинч равишда қўнди. Бу ҳақда NBC телекомпаниясининг 5-канали маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Бортида 55 нафар йўловчиси бўлган 4233-рейс 17 март, пайшанба куни кечаси Нью-Йоркнинг Куинс тумани шимолий қисмида жойлашган Ла-Гуардия аэропортига йўл олган эди. Ҳаво кемасига яшин теккандан кейин экипаж командири Жон Кеннеди номидаги аэропортга авария ҳолатидаги қўнишни амалга оширишга қарор қилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)