Бразилиянинг собиқ раҳбари Луис Инасиу Лула да Силва амалдаги президент Дилма Руссефф ҳукуматидаги вазир лавозимларидан бирини эгаллаш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Globo газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Нашрнинг таъкидлашича, Лула да Силва якуний қарорни Руссефф билан музокаралардан кейин бир неча соат давомида қабул қилади.
Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига қараганда, собиқ давлат раҳбари ташқи ишлар вазири ёки президент девонхонаси ҳузуридаги ҳукумат ишлари бўйича котибият вазири лавозимларини эгаллаш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилма Руссефф Лула да Силва унинг ҳукуматида бирор бир лавозимни эгалласа, бундан фақат фахрланишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)