Ўзбекистон тарихи музейи Хитойдан ноёб экспонат — Қадимги Хитой императори Цинь Шихуанди мақбарасидаги машҳур терракотали армияга мансуб аскар ҳайкалини совға сифатида қабул қилиб олди. Бу ҳақда «Правда Востока» газетасига асосланиб, Uz24 хабар бермоқда.
Жангчи ҳайкали экспозициянинг Буюк Ипак Йўлига бағишланган бўлимида жойлаштирилди. Унинг бўйи 187 сантиметрни, елка кенглиги 49 сантиметрни ташкил қилади.
Император Цинь Шихуанди терракотали армияси бутун дунёга машҳур ноёб ёдгорликдир. У милоддан аввалги III асрда яратилган 8 099 жангчи ҳайкалидан иборат. Бу армия император мақбарасини қўриқловчи рамзий қўшинни гавдалантиради. Ҳар бир ҳайкал ўзига хос юз тузилиши, бўйи, либоси билан ажралиб туради. Улар реал аскар ва зобитларнинг қиёфалари асосида яратилган.
Изоҳ (0)