Ўзбекистонда «Электрон ҳукумат» дастури доирасида мамлакат аҳолиси ва юридик шахсларнинг марказлаштирилган маълумотлар базаси яратилади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган, мамлакатда доимий яшайдиган шахслар ҳақидаги умумий маълумотлар бир жойга тўпланади.
Улар фаолияти фуқароларнинг шахсий маълумотлари билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган барча ахборот тизимлари учун очиқ бўлади.
Жисмоний шахсларнинг маълумотлар базаси «Электрон ҳукумат» ўзаги орқали турли ҳудудларда яшовчи аҳоли сонини ҳисоблаш, рўйхатлар тузиш (масалан, сайлов кампаниялари ўтказиш учун) имконини беради.
Изоҳ (0)