Чилилик биологлар ва генетиклар жамоаси ноодатий трансген жўжани етиштирди. Унинг оёқлари тузилиши бўйича динозаврнинг орқа оёқларини эслатади. Бу ҳақда Evolution журнали маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
2009 йилда машҳур палеонтолог Жек Хорнер динозаврларни «қайта тирилтириш» нияти ҳақида маълум қилгандан сўнг, ўнлаб генетиклар ва биологлар жамоаси қадимги яшчерлар анатомиясининг турли қисмлари — уларнинг думи, жағи ва танасининг бошқа қисмларини қайта яратиш учун мусобақалашиб келмоқда. Ҳеч бир тажриба ўзининг мантиқий якунига етказилмаган эди.
Сантьягодаги Чили университетидан Жоао Ботельо ва унинг ҳамкасблари ушбу генетик жумбоқнинг навбатдаги парчасини намойиш этди. Қуш оёқлари ўсишини бошқарувчи генлар фаолиятини модификация қилиш орқали олимлар уларнинг динозавр оёқларига ўхшаш бўлиб ўсишига эришди.
Изоҳ (0)