Голландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо бўйича G1 туркумига кирувчи мавсумнинг навбатдаги йирик турнири – Lotto Dutch Open Taekwondo Championships–2016 ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
12–13 март кунлари Эйндховен шаҳридаги Indoor Sportcentrum Eindhoven спорт мажмуасида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида 43-бор ўтказилган нуфузли мусобақада жаҳоннинг 1100 нафардан ортиқ таэквондо усталари ўз имкониятини синовдан ўтказди. Александр Ким бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси таэквондочилари ҳам мазкур мусобақада катта таркиб билан иштирок этди.
-87 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Жасур Бойқўзиев мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Дунё рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Бойқўзиев ярим финал беллашувида туркиялик Сердар Юкселга имкониятни бой бериб қўйди. Финалда айнан Юкселни мағлуб этган россиялик Владислав Ларин мусобақа ғолиби бўлди.
Изоҳ (0)