Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида ўтказилган икки итнинг тўйига 5 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрди. Маросим Павара қишлоғида ҳиндуийлик дини қоидаларига мувофиқ ўтказилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Куёв гуллар билан безалган махсус машинада келиннинг уйига келди. Келин бўлмиш итнинг соҳибаси Жунг Бахадур тўй пайтида кўзига ёш олди.
«У менинг итим бўлса ҳам, қизимдай бўлиб қолган», — деди аёл.
Маъракада маҳаллий дижей чиқиш қилди, меҳмонлар рақс тушди. Маросим тугагач, келин-куёв тўйхонадан автомобилда кетди.
Изоҳ (0)