Тунис Республикаси президенти Бежи Каид ас-Себсий террорчиликка қарши кураш мақсадларига бир ойлик маошини хайрия қилди. Бу ҳақда Туниснинг «Шемс ФМ» радиоси хабарига асосланиб, «ТАСС» маълум қилди.
Айтилишича, маблағ ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳамда тинч аҳоли вакилларининг оилаларига ёрдам бериш, шунингдек, мамлакатнинг хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Президент барча фуқароларни ўз ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.Давлат раҳбарининг чақирувига эргашган биринчи киши Тунис бош вазири Ҳабиб ас-Сид бўлди. У вазирлар маҳкамаси аъзолари ҳамда давлатнинг барча олий раҳбарларни террорчиликка қарши кураш фойдасига бир иш кунини қурбон қилишга чақирди.
Тунис почтаси хайрия маблағларини тўплаш учун махсус ҳисоб очди.
Изоҳ (0)