8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 2016 йил, 10 март куни «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши ва унинг тасарруфидаги 13 та ташкилотда фаолият юритаётган аёл ходимлар ўртасида спортнинг ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» нашрига Тошкент шаҳар Кенгаши маънавият бўлими хабар берди.
Мусобақа Тошкент шаҳридаги Чилонзор ўқув спорт-техника клуби тирида ўтказилди. Тошкент шаҳар Кенгаши тасарруфидаги ташкилот жамоалари ўртасида бўлиб ўтган мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди.
1-ўрин: Тошкент шаҳар Кенгаши жамоаси.
2-ўрин: Сирғали ўқув спорт-техника клуби жамоаси.
3-ўрин: Чилонзор ўқув спорт-техника клуби жамоаси.
Шунингдек, якка тартибда иштирок этган ходимлар ўртасидаги мусобақада қуйидаги натижалар қайд этилди.
1-ўрин: Маҳмудова Дилшода (Чилонзор ўқув спорт-техника клуби).
2-ўрин: Абраева Наргиза (Яккасарой ўқув спорт-техника клуби).
3-ўрин: Рахатиллаева Умида (Чилонзор ўқув спорт-техника клуби).
Ғолиблар Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Изоҳ (0)