КХДР Жанубий Корея ва АҚШ ҳамкорлигида ўтказилаётган Key Resolve ва Foal Eagle ҳарбий машғулотларига жавобан яна бир бора огоҳлантирувчи зарбалар бериш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Корея халқ армиясининг янги баёнотида таъкидланишича, провокация содир этилган тақдирда «КХА бутун Жанубий Корея, шу жумладан, Сеулни озод қилиш бўйича операция ўтказади».
Шунингдек, Пхеньян ҳарбий машғулотларнинг мудофаа хусусиятига эга эканлигини инкор қилди. Унинг фикрича, ўқувлар иттифоқчиларнинг Шимолий Корея стратегик объектларига зарбалар беришни кўзда тутадиган OPLAN 5015 тезкор режаси реализациясига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда.
КХДРнинг биринчи таҳдиди ҳақида 7 март куни хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)