Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА талқини бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчи деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Овоз бериш жараёнида иштирок этган респондентларнинг 56 фоизи португалиялик футболчини қўллаб-қувватлаган. Иккинчи ўринга «ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибрагимович лойиқ деб топилди. 34 ёшли футболчига 34 фоиз респондентлар овоз берган. «Зенит» клуби етакчиси Халк 6 фоиз овоз билан учинчи ўриндан жой олди.
Қайд этиш жоиз, португалиялик 31 ёшли футболчи «Рома»га қарши (2:0) ЕЧЛ нимчорак финал жавоб ўйинида 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Рома»га қарши (2:0) ЕЧЛ нимчорак финал дастлабки ўйинида ҳам гол киритиб, «Реал» ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган Роналду, УЕФА томонидан ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Изоҳ (0)