АҚШ Сурия ҳукуматини февраль охирида ўрнатилган ўт очишни тўхтатиш тартибини бузишда айблади ва Россияни Башар Асад тузумига таъсир ўтказишга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Давлат департаменти вакили Жон Кирбининг маълум қилишича, тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келаётган Сурия ҳукумат қўшинларининг ракета зарбалари ўт очишни тўхтатиш тартибини яққол бузиш бўлиб ҳисобланади.
Кирбининг сўзларига қараганда, Россиянинг Сурия президенти Башар Асад билан шахсий муносабатлари бўлганлиги учун АҚШ Москва Суриянинг ўт очишни тўхтатишига таъсир кўрсата олишига умид қилади.
Изоҳ (0)