Франциянинг Версаль шаҳри апелляцион суди Фаластиннинг собиқ етакчиси Ёсир Арофатнинг ўлими билан боғлиқ иш юзасидан якуний қарорини 17 июнь куни эълон қилади. Бу ҳақда унинг беваси Суха Арофатнинг адвокатлари Франсис Сзпинер ва Рено Семержян маълумот берди, деб ёзади «ТАСС».
11 март куни улар Версаль судига апелляция бериб, Нантер шаҳри судининг қарорини қайта кўриб чиқишни сўраган эди. 2004 йили бошланган суриштирув натижасига кўра, Нантер суди Арофатнинг полоний-210 моддаси билан заҳарланганини тасдиқлайдиган далиллар етишмайди, деган хулосага келиб, ишни кўриб чиқишни тўхтатган эди. Бу билан Арофатнинг ўлдирилгани инкор қилинган эди. Аммо адвокатлар бундай хулосага олиб келган экспертиза натижаларининг ҳақиқийлигини тан олишдан бош тортди.
Ёсир Арофат 2004 йилнинг 11 ноябрь куни Париж яқинидаги Кламар шаҳрининг «Перси» ҳарбий госпиталида оламдан ўтди. Унинг нима сабабдан кутилмаганда жон таслим қилгани бугунги кунга қадар аниқлаштирилмади.
Изоҳ (0)