«Барселона» клубининг собиқ президенти Сандро Росель ҳамда жамоанинг амалдаги раҳбари Хосеп Мария Бартомеу «Неймар иши» бўйича энди айбланмайди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Барселона провинсиал суди каталон клубининг 2013 йилда «Сантос» жамоасидан Неймарни сотиб олиш борасидаги иши юсазидан миллий суд судьяси Пабло Русанинг оғзаки иш очиш илтимосини рад этди.
Хосеп Бартомеу 2,8 миллион евро солиқ тўламаганликда айбланган эди.
Аввалроқ «Барселона» клуби Неймарни 57,1 миллион еврога сотиб олганлигини маълум қилганди. Испания прокуратураси эса трансфер қиймати 94,8 миллион еврони ташкил қилгани ҳақида хабар берган.
Бартомеу клубга президент этиб тайинланганидан сўнг, 13,5 миллион евро миқдорида солиқ тўлаганлигини таъкидлаган. Бу эса мавжуд бўлган барча қарзларни ёпиш учун етарли бўлган. Эшитиш давомида «Барселона»нинг амалдаги президенти Неймарнинг трансфер музокаралари ва шартнома имзолашида иштирок этмаганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)