Тошкентлик тюнерлар маҳаллий Nexia седанини Mercedes-Benz салони билан уйғунлаштиришга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Колёса» нашри.
Шаҳардаги тюнинг-ательелардан бири седанга Mercedes-Benz автомобилининг кўплаб деталларини кўчириб чиқди: торпедо ва олд ўриндиқлар SLK родстеридан, руль эса CLS 63 AMG’дан олинди.
Айрим қисмлар, хусусан, динамиклар учун подиум, буюртма асосида ясалди. Шунингдек, стандарт Nexia’дан фарқли равишда, салон орқасида диван эмас, алоҳида ўриндиқлар жойлаштирилди. Лекин, мақолада таъкидланишича, уларда ҳақиқий Mercedes’ларда бўлганидай қулай ўрнашиш мушкул.
Бундай тюнингни амалга ошириш учун неча пул сарфланганлиги номаълум.
Изоҳ (0)