Volkswagen автоконцернининг АҚШдаги ваколатхонаси раҳбари Майкл Хорн немис машиналарида зарарли моддалар чиқишини камайтириб кўрсатувчи дастурий таъминот ўрнатилиши билан боғлиқ можаро туфайли истеъфога чиқмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Концерн баёнотида билдирилишича, 2014 йилда мазкур вазифани бажаришга киришган Хорн «бошқа имкониятлардан фойдаланиш учун лавозимини зудлик билан тарк этади». Унинг ўрнини Volkswagen Шимолий Америка минтақавий бўлими директорлар кенгаши раиси Хинрик Вебкен вақтинча эгаллайди.
Изоҳ (0)