Футбол бўйича Европа Лигаси мусобақасининг нимчорак финал босқичи дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар беради «Sports.ru».
Ушбу босқичнинг марказий ўйинида «Ливерпуль» жамоаси ўз майдонида «Манчестер Юнайтед» футболчиларини қабул қилди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликлар ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасида «Манчестер Юнайтед» дарвозаси томон пенальти белгиланди. Тўп олдига келган Даниэль Старриж мўлжалда адашмади ва учрашувдаги биринчи голга муаллифлик қилди. Ўйиннинг 73-дақиқасида Роберто Фирмино ҳисобни оширишга муваффақ бўлди – 2:0. Шундан сўнг ҳисоб ўзгармади ва «Ливерпуль» жавоб ўйини олдидан катта устунликка эга бўлди.
«Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 17 март куни, «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу босқичнинг қолган ўйинлари билан қуйида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)