2016 йилнинг 17—20 март кунлари АҚШнинг Портленд шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотларда ўтказиладиган қишки Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон шарафини халқаро тоифадаги спорт устаси, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Светлана Радзивил ҳимоя қилади. У баландликка сакраш секторида иштирок этади. Айни пайтда тажрибали спортчи бўлажак нуфузли мусобақага сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.
Мазкур Жаҳон чемпионатида дунёнинг 150 дан зиёд давлатидан 600 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.
Қайд этиш жоиз, бугунги кунга келиб ўзбекистонлик енгил атлетикачилар XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига 8 та йўлланмани нақд қилиб қўйган.
Изоҳ (0)