Миср полициячилари 2013 йилнинг ёзида 14 нафар полициячини ўққа тутишга алоқадорлиги учун қидирувда бўлган жангарилардан бирини Қоҳира шаҳрининг чекка қисмида йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, Имад ас-Саидий Гиза провинциясининг Хадаик ал-Аҳрам туманида юз берган отишма давомида ўлдирилган.
Тартиб қўриқчилари пистирма уюштирган, улар қидирув эълон қилинган экстремист кетаётган машинани тўхтатишга уринганда, жангари қаршилик кўрсатган ва отиб ўлдирилган.
Кейинроқ хавфсизлик кучлари унинг автомобилидан пулемёт ва унинг ўнлаб ўқини топган.
Изоҳ (0)