Ўтган мавсумда Навоийнинг «Қизилқум» клуби шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби йиғинига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
2010 йилги Олий Лиганинг энг яхши тўпурари бўлган Холиқов «Динамо» машғулотларида иштирок этмоқда.
Жорий мавсумда Олий Лигага қайтишни мақсад қилган самарқандликлар ҳозирда яна бир нечта футболчи билан музокаралар ўтказмоқда. Жумладан, «Қизилқум» клубида тўп тепган Фаррух Ҳайдаров ҳам «Динамо» йиғинига қўшилган. Шунингдек, «Динамо» жамоасида 2013–2014 йиллар давомида фаолият олиб борган Азамат Бобожонов собиқ клуби сафига қайтишга яқин турибди.
«Машъал», «Насаф» ва «Сўғдиёна» жамоаларидаги ўйинлари билан танилган тажрибали дарвозабон Михаил Наумов ҳам айни дамда «Динамо» машғулотларида иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)