АҚШ президенти Барак Обама ажойиб соғлиққа эга, ҳеч қандай хасталикка чалинмаган ва президентлик муддатининг охиригача яхши жисмоний ҳолатини сақлаб қолади. Бу хулоса Оқ Уй матбуот хизмати томонидан тарқатилган тиббий кўрик натижаларида акс этди, деб хабар беради «ТАСС».
Давлат раҳбари февраль ойида бош шифокори Ронни Жексон назорати остида тиббий кўрикдан ўтказилган эди.
«Президент соғлиғининг умумий даражаси жуда яхши бўлиб, ҳатто илгариги кўрик вақтидан буён янада яхшиланган ҳам», — дейди Жексон.
Кўрик натижаларига мувофиқ, Обаманинг кўриш қобилияти 100 фоиз соғлом, эшитиш, таъм билиш ва нафас олиш органлари эса меъёрида ишламоқда. Унинг юрак-томир ва асаб тизимларида ҳеч қандай хасталик ва нуқсонлар аниқламаган. Ошқозон-ичак тракти ва таянч-ҳаракат аппарати ҳам меъёрида. Тери-таносил хасталикларининг ҳеч қандай излари топилмаган.
Оқ Уйдаги етти йиллик фаолияти давомида Обама тўртинчи марта тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Илгариги диспансеризация 2014 йил июнида бўлган эди.
Изоҳ (0)