«Челси» клуби собиқ шифокори Ева Карнейро жамоанинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ундан кечирим сўрашини ҳамон талаб қиляпти, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган суд жараёнида ҳар икки томон ўзаро келишувга эриша олмаган эди. Карнейронинг «Челси»дан кетишига Жозе Моуриньо томонидан қилинган танқид сабаб бўлганди.
АПЛнинг 2015/16 йилги мавсуми 1-туридаги «Суонси»га қарши баҳсда (2:2) шифокорлар жароҳат олган Эден Азарга ёрдам бериш учун майдонга чиққанди. Аммо Моуриньонинг фикрича, футболчининг жароҳати жиддий эмасди ва шифокорлар, шу жумладан Карнейро ҳам бу иши орқали «Челси»га ғалаба қозонишга халақит берган.
Бўлиб ўтган можародан кейин аёлни аввалига ишдан четлатишди, кейинроқ эса буткул бўшатишди.
Изоҳ (0)