Туркия полицияси Истанбулда Zaman мухолифатчи газетаси таҳририяти биноси олдида тўпланган оломонга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва водомётларни қўллади. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Нашрни қўллаб-қувватловчи бир неча юз киши мухолифатчи нашр биносидаги ашёларни мусодара қилиш ва тинтув ўтказиш ҳақидаги қарорга қарши норозилик намойиши доирасида таҳририят биноси олдида тўпланган.
Маълум қилинишича, полиция Туркияда энг кўп сотиладиган газета ҳисобланган нашр биноси ичкарисига бостириб кирган.
Изоҳ (0)