6 март, якшанба куни электрон ускуналардаги носозлик туфайли Гоа—Москва рейсини амалга ошираётган Boeing 757/200 Астрахан аэропортида фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Астрахан бош бошқармаси матбуот котиби Дмитрий Дубровскийнинг маълумотига асосланиб, «Интерфакс» хабар берди.
Лайнер «Роял Флайт» авиаташувчисига тегишли эканлиги айтилмоқда. Унинг бортида 224 йўловчи бўлган.
Изоҳ (0)