Бразилия президенти Дилма Руссефф коррупция билан боғлиқ иш юзасидан 4 март, жума куни сўроқ қилинган собиқ президент Луис Инасиу Лула да Силва билан учрашди, деб хабар беради «Интерфакс».
Лула да Силва мамлакатнинг энг йирик нефть компанияси — Petrobras’да фош қилинган йирик коррупцион жиноятларга алоқадорликда гумон қилинмоқда. Полиция 4 март куни унинг уйида тинтув ўтказди.
Юзлаб одамлар да Силвани қўллаб-қувватлаш мақсадида унинг уйи яқинида тўпланди. Уй балконидан Дилма Руссефф чиқиб, одамлар билан саломлашди.
Да Силвадан ташқари, мамлакатнинг бир қатор йирик сиёсатчилари ва энг бой одамлари тергов остида. Собиқ президент 30 миллион реал (8 миллион доллар) миқдорида пора олганликда гумонланмоқда.
Муқаддам, 2015 йил охирида ҳам да Силва сўроқ қилинган эди.
Изоҳ (0)