6 мартга ўтар кечаси супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Руслан Чагаев австралиялик Лукас Браунга қарши кечган 12 раундлик жангнинг 10-раундида техник нокаутга учраб, чемпионлик камарини бой берди. Чагаевнинг жамоаси ушбу жанг натижасига апелляция беради, деб хабар қилмоқда «Чемпионат».
«Бўлиб ўтган жангнинг натижасига апелляция бериш ҳақида менежеримга айтдим. Рефери нима учун жангни тўхтатганини билмайман. Тан оламан, Брауннинг зарбасини ўтказиб юбориб, ўтириб қолдим. Лекин бошим айлангани йўқ. Ўзимни оқлаш ниятида эмасман, аммо ҳакам жангни бевақт тўхтатди. Биз спортчимиз ва охиригача курашишга тайёрмиз», — деди Чагаев.
Изоҳ (0)