«Хаббл» телескопи билан ишловчи астрономлар Ердан 13,4 миллиард ёруғлик йилига тенг масофада жойлашган, Катта Айиқ юлдузлар туркуми йўналишидаги галактикани аниқлади. Бу ҳақда NASA’га таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
GN-Z11 деб номланган галактика бугунги кунгача топилган галактикалар ичида энг қадимийсидир. У Катта Портлашдан кейин 400 миллион йил ўтгач пайдо бўлган.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Паскаль Оешнинг таъкидлашича, «Хаббл» телескопи томонидан GN-Z11 галактикасининг топилиши катта муваффақият ҳисобланади. Телескоп кўп йиллар давомида ердаги энг йирик телескоплар томонидан масофа бўйича ўрнатилган рекордларни янгилашга эришди.
Астрономларнинг таъкидлашича, Жеймс Веббнинг 2018 йилга режалаштирилган космик телескопи учирилгунга қадар, GN-Z11 дан узоқроқда жойлашган галактикаларни аниқлашнинг имкони бўлмайди.
Изоҳ (0)