Зика вируси тарқалиши дунёнинг 47 мамлакатида қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори ёрдамчиси Брюс Эйлвард маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Эйлварднинг билдиришича, мазкур мамлакатлардан тўққизтасида Зика вируси тарқалиши Гийена-Барре синдроми, бир мамлакат — Бразилияда эса микроцефалия ҳолатлари кўпайиши билан биргаликда кузатилган.
Изоҳ (0)