Россиянинг Владимир вилоятида полиция вертолётининг зарб билан қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланган. Бу ҳақда вилоят губернатори Светлана Орлова маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Вертолёт топилди. Ундаги икки киши ўлган ва яна икки киши жабрланган», — дея ҳикоя қилган губернатор.Олдинроқ ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Россия Ички ишлар вазирлигига тегишли бўлган вертоёт 4 март, жума куни Владимир ва Иваново вилоятлари чегарасидаги ўрмонга қаттиқ қўнган. Шундан сўнг унинг бортида ёнғин чиққани айтилмоқда.
Изоҳ (0)