Ҳаво ҳодисаларини тадқиқ ва таҳлил қилиш бошқармаси Парижнинг Шарль-де-Голль аэропортидаги учиш-қўниш йўлагида учувчисиз учар қурилманинг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳодисани текширмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Ҳодиса 19 февраль куни Барселонадан Парижга AF1149 рейсини амалга ошираётган самолёт билан юз берган.
Учувчисиз учар қурилма қўнишни амалга ошираётган самолётнинг чап қанотидан беш метр масофадан учиб ўтган. Дрон 1,5 минг метрдан ортиқ баландликда учган.
Учувчиларнинг автопилотни ўчириб, ҳаво ҳудудини назорат қилувчи хизматлар билан боғланишига тўғри келган. Ҳаво ҳудудида айнан қандай қурилманинг пайдо бўлганлиги ва уни ким бошқарганлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)