Жорий йилнинг 1—4 март кунлари Тошкент шаҳрида Япония футбол ассоцияцияси ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган «Эртанги куни спорти» халқаро ўртоқлик футбол фестивали ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу турнирда Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Япония ўсмирлар терма жамоалари иштирок этди.
1 март, сешанба куни мусобақанинг 1-тури бўлиб ўтди. Дастлабки турда Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркманистонни йирик — 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Иккинчи учрашувда Япония ҳамда Эрон жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
2 март, чоршанба куни эса иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Япония U-16 терма жамоаси туркманистонлик тенгдошларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон U-16 термаси эса Эрон ўсмирларига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
4 март, жума куни ушбу ўртоқлик турнири доирасидаги сўнгги ўйинлар бўлиб ўтди. Дастлаб майдонга Эрон ҳамда Туркманистон ўсмирлар терма жамоалари тушди. Ушбу учрашувда Эрон U-16 терма жамоаси йирик — 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Жар» стадионида бўлиб ўтган турнирнинг сўнгги ўйинида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушди. Ўйинда японияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, халқаро ўртоқлик футбол фестивали ғолиби бўлди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса иккинчи ўрин соҳибига айланди.
«Эртанги кун спорти—2016»
04.03.2016, Тошкент, «Жар» стадиони
Ўзбекистон U-16 - Япония U-16 — 0:2 (0:0)
Голлар: Суганава Йокинори 73, Хирота Ямада 86Ўзбекистон U-16: 1.Хожиакбар Жўраев, 4.Ихтиёр Холдоров, 6.Мардон Абдуллаев (36.Шуҳрат Неъматов, 61), 7.Остон Ўрунов (14.Иброҳим Ғанихонов, 90+4), 9.Баҳром Соатов, 10.Расул Йўлдошев, 23.Ғайрат Азизхўжаев, 50.Бурҳон Ҳасанов (11.Асадбек Собиржонов, 25) (8.Валерий Акопов, 86), 16.Алфайзи Неъматов (32.Абдунозир Абдураҳмонов, 63), 17.Абубакир Мўйдинов (3.Шохзамон Хайруллаев, 83), 19.Ислом Каримов.
Япония U-16: Аоки, Секо, Суганава, Кобаяши, Кувахара, Каро, Хиракава, Фукуока, Накамура, Кубо, Мияширо.
Захирадан майдонга тушганлар: Кеминоцу, Сузуки, Козуки, Ямада, Аваро.
Изоҳ (0)