АҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайетт Украинанинг энг коррупцияга ботган идораси суд тизими эканлигини айтди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Мен коррупцияга қарши кураш ва суд ислоҳоти ҳақида кўп гапирганман. Бу мен кўп бора қайтадиган мавзу, гап конкрет идоралар ва шахслар ҳақида кетмаяпти. Гап идораларнинг ва феъл-атвор моделларининг ўзгариши, ҳукуматнинг одамлар олдидаги масъулиятни ҳис қилиши кафолатлари, коррупция қамраб олган катта ресурсларни озод қилиш ва уни Украина иқтисодиётига инвестиция сифатида киритиш ҳақида бормоқда», — деди Вашингтон вакили.
Унинг фикрича, бу ресурслар коррупционерлар чўнтагида турмай, ривожланиш йўлида ишлатилса, мамлакат жиддий ютуқларга эришади.
«Сиз одамлар ва идоралар ўзгариши мумкинлигини исботладинглар — патруль полицияси сўзимнинг исботидир. Эндиги вазифа бу дадил ёндашувни бошқа ҳуқуқий институтлар, айниқса бош прокуратурага нисбатан қўллашдир» — хулоса қилди Пайетт.
Изоҳ (0)